Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
WTM London 2025 кўргазмасида Ўзбекистон стендига ташриф буюрганлар саёҳат пакетларини ютиб олишди

WTM London 2025 кўргазмасида Ўзбекистон стендига ташриф буюрганлар саёҳат пакетларини ютиб олишди

WTM London 2025 кўргазмасида Ўзбекистон стендига ташриф буюрганлар саёҳат пакетларини ютиб олишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Лондонда туризм соҳасида дунёдаги энг йирик халқаро кўргазма ва ярмаркалардан бири – “World Travel Market London – 2025” доирасида Ўзбекистон вакиллари томонидан қизиқарли танлов ва совринли ўйинлар ташкил этилди.

Туризм қўмитаси, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси ва “Миллий ПР-маркази” ДМ кўмагида ташкил этилган Ўзбекистон миллий стендига ташриф буюрувчиларга Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида янада чуқурроқ маълумот берувчи тарқатма материаллар ва рисолалар тақдим этилди. Бундан сўнг меҳмонлар махсус танловда қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.

Мазкур ёндашув нафақат стендга эътиборни жалб этиш, балки иштирокчиларни мамлакат ҳақидаги маълумотларни ўрганишга рағбатлантириш имконини берди.

Соврин ўйини белгиланган вақтда, барча меҳмонлар стенд олдига тўпланганда ўтказилди. Ғолиблар тасодифий тарзда аниқланиб, мукофотлар иштирокчи компаниялар вакиллари томонидан топширилди.

Танлов ғолиблари Ўзбекистоннинг маданий ва табиий мероси билан танишиш учун ноёб имкониятга эга бўлдилар. Уларнинг сайёҳлик пакетларига  Uzbekistan Airways ва Centrum Air авиакомпанияларининг бепул парвоз чипталари, мамлакатнинг энг сара меҳмонхоналарида яшаш, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Фарғона водийсига қизиқарли саёҳатлар, шунингдек Орол денгизига ташриф киритилди. Бундан ташқари, иштирокчилар ўзбек ҳунармандчилигининг бой анъаналарини акс эттирувчи миллий совғалар, кулолчилик буюмлари ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Танлов жонли мулоқот муҳитини яратиб, меҳмонларни Ўзбекистон билан янада яқинроқ танишишга руҳлантирди ҳамда мамлакатни халқаро майдонда тарғиб қилиш умумий дастурининг ёрқин қисмига айланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг