Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 21/05/2025 Wildberries Ўзбекистонда БТП орқали курьер етказиб бериш хизматини ишга туширди

Wildberries Ўзбекистонда БТП орқали курьер етказиб бериш хизматини ишга туширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Wildberries маркетплейси илк бор Ўзбекистонда буюртмаларни топшириш пунктларидан (БТП) курьер орқали етказиб бериш хизматини йўлга қўйди. Бу ҳақда Wildberries & Russ компаниялар гуруҳи матбуот хизмати хабар берди.

Илгари ушбу сервис фақат Россия ва Беларусда фойдаланувчилар учун мавжуд эди. Энди эса, товар БТПга етиб келгач, Ўзбекистон мижозлари илова ёки веб-сайтда махсус тугма орқали курьер чақириш имкониятига эга бўлдилар. Курьерлик етказиб бериш 4 соат ичида ёки мижоз томонидан танланган вақт оралиғида бепул амалга оширилади.

Wildberries'нинг Ўзбекистондаги директори Акмал Примқуловнинг таъкидлашича, маҳаллий харидорлар тезкорлик ва қулайликни юқори баҳолайдилар. Ҳозирча “курьер экспресс” хизмати фақат Тошкент шаҳридаги фойдаланувчилар учун фаол, бироқ компания яқин келажакда уни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Wildberries Ўзбекистонда логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва курьер тармоғини кенгайтириш ишларини давом эттирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг