“Westbridge xususiy bandlik agentligi" МЧЖнинг фаолияти тугатилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Westbridge xususiy bandlik agentligi” масъулияти чекланган жамияти фаолияти тўхтатилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
2025 йил 10 сентябрда фуқароларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлаштириш фаолиятини амалга ошириш учун берилган №1035407-сонли лицензия агентликнинг 2025 йил 21 октябрдаги ўз аризасига кўра бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ушбу МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.
Агар "Westbridge" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларга эга бўлган фуқароларни жорий йилнинг 13 ноябрга қадар Миграция агентлигига тақдим этишинга чақиради .
Боғланиш учун телефон рақам: (71) 202-33-55 (қисқа рақам — 711).
Идора фуқароларга хусусий бандлик агентликлари билан шартнома тузишдан олдин my.gov.uz ёки lex.uz сайтлари орқали амалдагӣ лицензия мавжудлигини текширишни эслатиб ўтди.