Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 06/08/2025 Витринали музлатгичлар Coca-Cola'нинг Евросиё ва Яқин Шарқ бозорларига етказиб берилади

Витринали музлатгичлар Coca-Cola'нинг Евросиё ва Яқин Шарқ бозорларига етказиб берилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилоятида жойлашган «Sam-Ferre» корхонасига Coca-Cola компаниясининг Евросиё ва Яқин Шарқ бўйича раҳбари Казим Чичек бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ташриф «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, маҳаллий саноат маҳсулотларини халқаро бозорларга олиб чиқиш йўлида муҳим босқич ҳисобланади.

Ташриф доирасида меҳмонлар корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, технологик жараёнлари ва сифати билан яқиндан танишдилар. Музокараларнинг асосий мақсади — «Sam-Ferre» томонидан ишлаб чиқарилаётган витринали музлатгичларни Coca-Cola'нинг нафақат Ўзбекистондаги, балки бутун Евросиё ва Яқин Шарқдаги филиалларига экспорт қилиш имкониятларини кўриб чиқиш бўлди.

Музокаралар давомида маҳсулотларнинг халқаро техник ва санитар стандартларга мувофиқлиги, барқарорлик талаблари, ижтимоий масъулият мезонлари ҳамда ишлаб чиқариш хавфсизлиги бўйича чуқур таҳлиллар олиб борилди. Шу муносабат билан корхонада Coca-Cola компанияси томонидан махсус сифат аудити амалга оширилмоқда.

Аудит ва мулоқотлар натижаси бўйича «Sam-Ferre» корхонаси маҳсулотларини Coca-Cola'нинг минтақавий етказиб берувчилар тизимига интеграция қилиш режалаштирилмоқда. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги экспорт дарвозаларини очади, рақобатбардош маҳсулотларимизни глобал бозорга олиб чиқади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг