Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Иқтисод 10/07/2025 Veolia ТoшМИ яқинидаги авариядан сўнг иссиқлик тармоқларидаги синаш ишларини тўхтатди

Veolia ТoшМИ яқинидаги авариядан сўнг иссиқлик тармоқларидаги синаш ишларини тўхтатди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Veolia Energy Tashkent компанияси ТошМИ яқинида содир бўлган қувур портлаши билан боғлиқ ҳолатдан сўнг иссиқлик тармоқларидаги гидравлик синаш ишларини вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу синаш ишлари 2025–2026 йилги ёзги мавсумга тайёргарлик доирасида 30 майдан 17 июлгача ўтказилиши режалаштирилган эди.

Компания маълум қилишича, ҳозирда мутахассислар синаш усулларини қайта кўриб чиқмоқда. Иссиқлик тармоқларидаги хавфли нуқталарни аҳоли ва инфратузилма учун хавф туғдирмасдан аниқлашга ёрдам берадиган, муқобил ва хавфсизроқ диагностика усуллари ишлаб чиқилмоқда.

«Бизнинг энг муҳим вазифамиз — барқарор ва хавфсиз иссиқлик таъминотини таъминлаш. Янги куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида ҳар қандай хавфларни илoji борича минималлаштириш ниятимиз бор», — дейилади Veolia Energy Tashkent расмий баёнотида.

Синаш ва техник хизмат ишлари қачон қайта бошланиши ҳақида қарор таҳлил ва янги регламентлар тасдиқланганидан кейин эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Тошкентда янги ТошМИ биноси яқинида ер ости қувури портлади. Veolia маълумотига кўра, ушбу участкада режали гидравлик синаш ишлари олиб борилаётган эди. Авариянинг дастлабки сабаби аниқланган, аммо ҳозирча батафсил маълумот берилмаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг