Валюта курслари 08/10/2025
$1 – 12038.68
UZS – 0.13%
€1 – 14044.32
UZS – 0.13%
₽1 – 146.62
UZS – 1.29%
Қидириш
Вазирлар Маҳкамаси аъзоси лавозимига номзодлар коррупцияга қарши курашиш режасини ҳам тақдим этади

 Вазирлар Маҳкамаси аъзоси лавозимига номзодлар коррупцияга қарши курашиш режасини ҳам тақдим этади

Вазирлар Маҳкамаси аъзоси лавозимига номзодлар коррупцияга қарши курашиш режасини ҳам тақдим этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам обдон муҳокама қилинди.

Лойиҳа билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга ҳоким лавозимига номзод тегишли халқ депутатлари Кенгашида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастури билан бир қаторда коррупцияга қарши курашиш режасини ҳам тақдим этишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунларга Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг лавозимига номзод унинг номзоди Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чораларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасидан ташқари коррупцияга қарши курашиш режасини тақдим этиш ҳам назарда тутиляпти.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳокимлар ва Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича масъулияти ҳамда ҳисобдорлигини оширишга, уларнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича вазифалари ижроси самарадорлигини таъминлашга қаратилган.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг