Вазир Лазиз Қудратов JICA билан Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Вазир Лазиз Қудратов JICA билан Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. Кудратов JICA'нинг Афғонистон бўйича офиси раҳбари Сота Тосака билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий форматдаги ўзаро ҳамкорликнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш, ваколатхона фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва институционал шерикликни мустаҳкамлаш бўйича амалий қадамлар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон томони япон томонининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳамда конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, инвестициявий ва инфратузилмавий ҳамкорликни кенгайтириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарор ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари алоҳида эътибор марказида бўлди. Томонлар қўшма ишларни изчил давом эттиришдан ўзаро тайёрликларини билдирдилар.
JICA Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан бири ҳисобланади - жалб қилинган маблағлар ҳажми 8,3 млрд доллардан ошади.
Энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва инфратузилма соҳаларида амалга оширилган ва давом этаётган лойиҳалар, шунингдек хусусий секторни молиялаштириш ва грант дастурлари стратегик ҳамкорликнинг узоқ муддатли ва комплекс хусусиятини тасдиқлайди.