Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Uzum "O‘zbekiston pochtasi" АЖъни ривожлантиришга сармоя киритишга тайёр

Uzum "O‘zbekiston pochtasi" АЖъни ривожлантиришга сармоя киритишга тайёр

Uzum "O‘zbekiston pochtasi" АЖъни ривожлантиришга сармоя киритишга тайёр

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мамлакатнинг энг йирик рақамли экотизими бўлмиш Uzum компанияси “O‘zbekiston pochtasi” акциядорлик жамияти ривожланишига сармоя киритишга тайёрлигини маълум қилди.

Uzum Market мамлакатнинг энг йирик онлайн платформаси сифатида аллақачон 650 дан ортиқ буюртма топшириш пунктларини очган, шунингдек, UzPost'нинг IТ ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришга фаол сармоя киритмоқда.

Компания инфратузилмани модернизация қилиш, логистика ва бўлимлар тармоғини ривожлантириш, шунингдек, "O‘zbekiston pochtasi" АЖда энг замонавий рақамли ечимларни жорий этишга қаратилган лойиҳаларга сармоя киритишга тайёр.

"Бутун дунёда айнан электрон тижорат миллий почта операторларининг драйвери ва асосий ҳамкорига айланмоқда ва биз бу тажрибани Ўзбекистонга олиб келишга тайёрмиз", — дейди Джасур Джумаев, Uzum асосчиси ва бош директори.

Унинг сўзларига кўра, компания 2026 йилга келиб ҳамкорларни қабул қилиш пунктлари сонини 1000 тадан зиёдга етказишни, почта инфратузилмаси орқали етказиб бериладиган буюртмалар улушини Uzum Market умумий буюртмалар ҳажмининг 10 фоизигача оширишни режалаштирмоқда.

"Бу миллионлаб жўнатмалар ва минглаб янги иш ўринлари бўлиб, уларни яратишга Uzum мамлакатнинг етакчи рақамли платформаси сифатида сармоя киритишга тайёр. Келгуси 3-4 йил ичида биз мамлакатга 1,5 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритишни режалаштирмоқдамиз ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан "O‘zbekiston pochtasi" АЖ билан ҳамкорликда амалга ошириш устувор вазифаларимиздан биридир", - деди Жумаев.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг