Uzum 2026 йилда 300 миллион долларлик еврооблигациялар чиқаришни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzum 2026 йилнинг биринчи ярмида 300 миллион доллар миқдоридаги дебют еврооблигациялар чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри компаниянинг ҳамасосчиси ва стратегия ҳамда бизнесни ривожлантириш бўйича директори Николай Селезнёвга таяниб хабар берди.
Шунингдек, компания 2027 йилда акцияларнинг дастлабки оммавий жойлаштирилиши (IPO)га тайёргарликни бошлади. Платформа сифатида Гонконг, Абу-Даби ва АҚШнинг Nasdaq биржаси кўриб чиқилмоқда.
Жорий йил март ойида Uzum Тошкент Республика фонд биржасида брокер Alkes иштирокида 300 миллиард сўмлик илк облигацияларни чиқарди. Кафолатсиз облигациялар институционал инвесторлар учун мўлжалланган бўлиб, энг йирик пакет хусусий банк томонидан сотиб олинди.
Бироқ Николай Селезнёвнинг таъкидлашича, маҳаллий фонд бозори компаниянир эмас. «Тошкент фонд биржасидаги савдо ҳажмлари ҳали мамлакатнинг амбицияларига мос келмаяпти. Шунинг учун биз бошқа манбаларни ҳам кўриб чиқмоқдамиз», — деди у.
Uzum гуруҳи ҳамасосчиси ва раҳбари Жасур Жумаев Тошкент халқаро инвестиция форумда компаниянинг ўрта муддатли истиқболда ликвидликни ошириш режалари ҳақида сўзлади. Унинг аинг молиялаштириш бўйича улкан режаларини қондиришга қодйтишича, бу турли форматларда — IPO, стратегик ҳамкорлик ёки минтақанинг йирик компаниялари билан глобал альянс яратиш орқали амалга ошиши мумкин.
«Агар ликвидлик соҳасидаги ташаббуслар ҳақида гапирадиган бўлсак, эҳтимол, яқин 2–3 йил ичида бундай қадамларни кўрасиз. IPO ўтказиш менинг орзуйим», — дея қўшимча қилди Жумаев.
Август ойида Uzum Хитойнинг Tencent холдинги (WeChat эгаси) ва халқаро инвестиция фонди VR Capitalдан 70 миллион доллар инвестиция жалб қилди. Tencent учун бу — Ўзбекистон компаниясига қилинган илк технологик инвестиция бўлди. Ушбу маблағларни жалб этгандан кейин Uzum экотизимининг баҳоси тахминан 1,5 миллиард долларга етди.
Жалб қилинган инвестициялар финтех инфратузилмасини ривожлантириш, маҳсулот турларини кенгайтириш, рақамли e-commerce ечимларини яратиш ҳамда Uzum’нинг онлайн савдо ва молиявий технологиялар бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилади.