Валюта курслари 18/11/2025
$1 – 12009.92
UZS – -0.25%
€1 – 13933.91
UZS – -0.42%
₽1 – 147.80
UZS – -0.92%
Қидириш
UzTest Малайзиянинг SIRIM QAS International компанияси билан меморандум имзолади

UzTest Малайзиянинг SIRIM QAS International компанияси билан меморандум имзолади

UzTest Малайзиянинг SIRIM QAS International компанияси билан меморандум имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «UzTest» ва Малайзиянинг етакчи мувофиқликни баҳолаш ташкилоти SIRIM QAS International Sdn. Bhd ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум имзолаш маросимида Малайзия Бош вазири ўринбосари, Инвестиция, савдо ва саноат вазири Датук Баҳриа хоним Маҳд Тамил, Малайзия Рақамлаштириш вазири Гобинд Сингҳ Део, SIRIM QAS International раиси Др. Кҳаирол Ануар Моҳамад Тавилар иштирок этди.

Халқаро стандартлар ва мувофиқликни баҳолаш бўйича тажриба алмашиш, лаборатория синовлари ва сертификатлаштириш хизматларини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон корхоналарининг маҳсулотларини Малайзия ва Жанубий Осиё мамлакатлари бозорларига экспорт қилиш учун SIRIM QAS International кўмагидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

«UzTest» ва SIRIM QAS International ўртасидаги ушбу келишув икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаб, сифат инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим амалий натижаларга замин яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг