Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Узловая шаҳрида ватандошимизни ваҳшийларча ўлдирган 34 ёшли эркак қўлга олинди
Uzlovaya shahrida vatandoshimizni vahshiylarcha o'ldirgan 34 yoshli erkak qo'lga olindi

Узловая шаҳрида ватандошимизни ваҳшийларча ўлдирган 34 ёшли эркак қўлга олинди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 30-апрел куни бир қатор ОАВда Тула вилоятининг Узловая шаҳрида (Россия) Ўзбекистон фуқаросининг ўлдирилганлиги тўғрисида ахборот тарқалди. Мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими томонидан олинган дастлабки маълумотларга кўра Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (одам ўлдириш) кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноят иши очилган. Мазкур қотилликни амалга оширганликда гумонланаётган 34 ёшли эркак қўлга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Элчихона Консуллик бўлими ушбу мудҳиш ҳодисани марҳуманинг жасадини Сурхондарё вилоятига олиб келишда кўмаклашиш мақсадида назоратда ушлаб турганини маълум қилади.

Манба: ТИВ расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг