«UzCargo» Буюк Британияга юк экспорти учун халқаро «RА3» мақомини тасдиқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Uzbekistan Airports" юк оператори "UzCargo" ўзининг халқаро "RА3" (egulated Agent Third Country) мақомини муваффақиятли қайта тасдиқлаб, Буюк Британияга юк ва почталарни жўнатишга тайёрлаш ҳуқуқини тасдиқлади.
«RА3» мақоми Европадан ташқаридаги юк терминалларига аккредитацияланган Европа Иттифоқи ёки Буюк Британия аудиторлари томонидан мустақил текширувдан сўнг берилади. Европа иттифоқи юк ташиш стандартларига мувофиқлиги текширилганидан сўнг, "RА3" мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинади. Жорий йилда "UzCargo" юк терминали янги жойга кўчирилганидан сўнг қайта тасдиқлашдан ўтди.
"TА3 мақомини олиш Ўзбекистоннинг халқаро ҳаво юклари логистикаси харитасидаги ўрнини мустаҳкамлашда муҳим қадамдир. Энди биз тўғридан-тўғри Буюк Британияга юкларни жўнатишимиз мумкин, бу эса янги экспорт ва транзит имкониятларини очади ҳамда йирик авиакомпаниялар ва мижозларнинг терминалимизга ишончини оширади”, - дея қўшимча қилишди "UzCargo" вакиллари.
"RА3" мақомини олиш ва тасдиқлаш "Uzbekistan Airports Саrgо"нинг авиакомпаниялар учун Марказий Осиёдаги ишончли стратегик ҳамкор сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди.