“UzCard“нинг фойдаси 2025 йилда $100 млндан ошди

“UzCard“нинг фойдаси 2025 йилда $100 млндан ошди

“UzCard“нинг фойдаси 2025 йилда $100 млндан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ягона умумреспублика процессинг маркази“ АЖ (UzCard) тўлов операторининг 2025 йилдаги соф фойдаси МҲХС (IFRS) бўйича $103,8 млнни ташкил этди, бу эса ундан олдинги йилга нисбатан ($75,8 млн) 37,0%га кўпдир.

Умумий активлар 58,3%га кўпайиб, $90,2 млнни ташкил этди. Соф операцион фойда 68,8%га ўсиб, $120 млндан ошди.

2022 йил октябрь ойида “UzCard“даги илгари беш давлат банкига тегишли бўлган 75% давлат улуши компаниянинг тўрт нафар жисмоний шахсга — жами 25% улушга эга бўлган акциядорларга сотилган эди.

Давлат улуши ўша пайтда 210,1 млрд сўмга сотилган эди. Шу тариқа, тўлов тизими тахминан 280 млрд сўмга (2022 йил октябрь ойидаги курс бўйича $25,2 млн) баҳоланганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг