Валюта курслари 09/10/2025
$1 – 12072.03
UZS – 0.28%
€1 – 14016.83
UZS – -0.2%
₽1 – 148.01
UZS – 0.95%
Қидириш
Узбекистон делегацияси МДҲ Соғлиқни сақлаш кенгашининг 38-йиғилишида биринчи тиббий ёрдам соҳасидаги ислоҳотларни муҳокама қилди

Узбекистон делегацияси МДҲ Соғлиқни сақлаш кенгашининг 38-йиғилишида биринчи тиббий ёрдам соҳасидаги ислоҳотларни муҳокама қилди

Узбекистон делегацияси МДҲ Соғлиқни сақлаш кенгашининг 38-йиғилишида биринчи тиббий ёрдам соҳасидаги ислоҳотларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров бошчилигидаги делегация Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтказилган МДҲга аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик Кенгашининг 38-йиғилишида иштирок этди.

Унда А.Худаяров юртимизда бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида нутқ сўзлади..

Шунингдек, тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге билан юртимизда амалга оширилиши кутилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштириш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган янги лойиҳалар муҳокама этилди.

Қолаверса, Ўзбекистон, Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирликлари ва ЖССТ ўртасида “Орол минтақасида соғлиқни сақлаш соҳаси” бўйича уч томонлама ҳамкорлик келишувини имзолашга келишилди.

Бундан ташқари, Асилбек Худаяров Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Жамолиддин Абдуллозода билан учрашди. Айтиш лозимки, бугунги кунда Марказий Осиё давлатларининг бошқа етакчилари қатори Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ҳам дўстона алоқаларни фаоллаштириб, минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшмоқда.

Мулоқот давомида вазирлар санитария-эпидемиологик назорат, юрак-қон томир касалликлари ва қандли диабет профилактикаси, шунингдек, мутахассислар малакасини ошириш ва уларнинг алмашинувини амалга ошириш борасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.

Асилбек Худаяровнинг Россия Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олег Салагай билан бўлган учрашувида Россиянинг илмий ва тиббиёт марказлари ҳамда мамлакатимизнинг етакчи тиббиёт муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга урғу берилди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Альназарова билан жорий йил 13 – 17 октябрь кунлари юртимизнинг тўртта ҳудудида Қозоғистон тиббиёт кунлари ва “Ўзбекистон – Қозоғистон” тиббиёт форумини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Бинобарин, келгусида кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш кўламини кенгайтиришга келишиб олинди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси Душанбе шаҳрида жойлашган қатор клиникалар ва тиббиёт олий таълим муассасаларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишди.

Форумнинг якуний сессиясида МДҲ Ижроия қўмитаси томонидан соғлиқни сақлаш соҳасидаги Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг