Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Uzbekistan Airways Тошкент ва Тель-Авив ўртасидаги рейсларни қайта тикламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2025 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент — Тель-Авив — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни қайта тиклашини эълон қилди.
Авиаташувчи расмий баёнотига кўра, ушбу санадан бошлаб рейслар одатий тартибда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишдаги парвозлар аввалроқ Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашув билан боғлиқ минтақавий ҳарбий-сиёсий вазият кескинлашгани сабабли вақтинча тўхтатилган эди.
Ҳозирда вазият босқичма-босқич барқарорлашиб бораётгани сабабли, икки давлат ўртасида ҳаво қатнови қайта тикланмоқда.