Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Uzbekistan Airways Тошкент ва Намангандан Краснодарга янги рейсларни йўлга қўяди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент ва Наманган шаҳарларидан Краснодарга янги парвозлар бошланиши ҳақида маълум қилди.
26 октябрдан бошлаб Тошкент – Краснодар йўналишидаги рейслар чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
28 октябрдан эса Наманган – Краснодар йўналиши бўйича мунтазам парвозлар йўлга қўйилади. Ушбу рейслар сешанба, пайшанба ва шанба кунлари бажарилиши кўзда тутилгани авиакомпания матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.