Валюта курслари 02/10/2025
$1 – 12084.10
UZS – 0.14%
€1 – 14197.61
UZS – 0.4%
₽1 – 146.72
UZS – 0.74%
Қидириш
Uzbekistan Airways беш йиллик танаффусдан сўнг Тюменьга рейсларни тиклади

Uzbekistan Airways беш йиллик танаффусдан сўнг Тюменьга рейсларни тиклади

Uzbekistan Airways беш йиллик танаффусдан сўнг Тюменьга рейсларни тиклади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airways авиакомпанияси беш йилдан кейин Тюмень шаҳридаги Рощино аэропортига парвозларни қайта йўлга қўйди.

Аэропорт матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент — Тюмень йўналиши бўйича парвозлар ҳафтанинг ҳар куни амалга оширилади.

Аэропорт сайтида қайд этилишича, парвоз вақти тахминан 2 соат 35 дақиқани ташкил этади.

Рейсларнинг тикланиши орқали йўловчилар Тошкент ва Тюмень ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади ҳамда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳаво йўналишлари янада кенгаяди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг