Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Uzbekistan Airways беш йиллик танаффусдан сўнг Тюменьга рейсларни тиклади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airways авиакомпанияси беш йилдан кейин Тюмень шаҳридаги Рощино аэропортига парвозларни қайта йўлга қўйди.
Аэропорт матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент — Тюмень йўналиши бўйича парвозлар ҳафтанинг ҳар куни амалга оширилади.
Аэропорт сайтида қайд этилишича, парвоз вақти тахминан 2 соат 35 дақиқани ташкил этади.
Рейсларнинг тикланиши орқали йўловчилар Тошкент ва Тюмень ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади ҳамда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳаво йўналишлари янада кенгаяди.