Uzbekistan Airways 20 сентябрдан Тюмень — Тошкент рейсларини тиклайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг миллий авиатаъминловчиси Uzbekistan Airways 20 сентябрдан Тюмень ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни қайта йўлга қўяди, деб хабар берди «Рошино» аэропорти матбуот хизмати.
«Uzbekistan Airways авиакомпанияси яна Тюменьдан Ўзбекистон пойтахтига парвозларни амалга оширади. Рейслар 20 сентябрдан бошлаб ҳар шанба кунлари йўлга қўйилади», — дейилган аэропорт маълумотида.
Бундан ташқари, йўловчилар Тюменьдан Тошкентга парвоз қилиш учун «ЮТэйр» авиакомпанияси рейсларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Куз Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига саёҳат қилиш учун энг қулай фасллардан бири ҳисобланади. Бу пайтда ҳосил йиғим-терими даври бошланиб, сайёҳлар янги мевалар ва сабзавотлардан баҳраманд бўлишлари мумкин, шунингдек, қулай ҳарорат октябр ойининг ўртасигача сақланиб туради.