Валюта курслари 11/03/2026
$1 – 12158.13
UZS – -0.27%
€1 – 14166.65
UZS – 0.39%
₽1 – 153.98
UZS – -0.14%
Қидириш
“Uzbekistan Airports” ва “MASkargo” юк авиаташувлари соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди

“Uzbekistan Airports” ва “MASkargo” юк авиаташувлари соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди

“Uzbekistan Airports” ва “MASkargo” юк авиаташувлари соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Uzbekistan Airports” компанияси ҳамда Малайзия миллий авиакомпаниясининг юк ташиш бўлинмаси — “Malaysia Airlines Berhad Cargo” (“MASkargo”) Ўзбекистон аэропортларида юк рейсларига хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришдилар.

Тегишли келишувларга “MASkargo” компаниясининг махсус лойиҳалар ва инжиниринг бўйича катта менежери Мир Амирул иштирокидаги ишчи учрашув чоғида эришилди. Учрашув давомида томонлар Тошкент аэропортида авиакомпаниянинг юк рейсларига хизмат кўрсатиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Эришилган келишувлар доирасида 2026 йилнинг 9 март куни авиакомпаниянинг “Куала-Лумпур — Тошкент — Амстердам” йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортида техник қўнишни амалга оширган биринчи рейси бажарилди.

“MASkargo” — “Malaysia Airlines” авиакомпаниясининг халқаро ва минтақавий юк ташувларини амалга оширувчи бўлинмаси ҳисобланади. Авиакомпаниянинг асосий хаби Куала-Лумпур халқаро аэропорти бўлиб, ташувчининг ҳамкорлик тармоғи орқали дунёнинг 100 дан ортиқ шаҳарларига юк ташувлари амалга оширилади.

Халқаро юк авиаташувчилари билан ҳамкорлик Тошкент аэропортининг транзит салоҳиятини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг минтақавий авиация ва логистика хаби сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг