Валюта курслари 28/08/2025
$1 – 12412.98
UZS – 0.47%
€1 – 14386.64
UZS – 0.01%
₽1 – 154.28
UZS – 0.23%
Қидириш
Иқтисод 28/08/2025 UzAuto Motors янги автомобил моделларини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

UzAuto Motors янги автомобил моделларини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — UzAuto Motors компанияси яқин вақт ичида саккизта янги автомобил моделини тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания бош директори Янош Ковач Тошкентда Chevrolet Tahoe High Country йўлтанламаси тақдимоти вақтида маълум қилди.

Компания раҳбарининг таъкидлашича, Tahoe High Country янги туркумдаги илк модель бўлди. Ковач қайси автомобиллар янгилик сифатида тақдим этилиши ва уларнинг аниқ муддатлари ҳақида маълумот бермади, бироқ улар орасида Chevrolet Captiva’нинг гибрид версияси ҳам борлигини қайд этди.

UzAuto Motors мамлакатдаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи сифатида қолмоқда. 2024 йилда компания 373 мингта машина сотган бўлса, 2025 йил август ойи охирига келиб бу кўрсаткич қарийб 200 минг автомобилни ташкил этди.

Жорий йил охирига қадар автокомпания ушбу рақамни 300 мингдан ортиқ автомобилга етказишни мақсад қилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг