UzAuto Motors компанияси Onix, Tracker вa Damas автомобилларини харид қилиш учун янги имтиёзли шартларни таклиф этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “UzAuto Motors” АЖ Chevrolet Onix, Tracker вa Damas автомобилларини тижорат банклари орқали харид қилишнинг 2025 йил 21 июлдан кучга кирадиган янги, янада мослашувчан шартлари ишга туширилганини маълум қилди.
Компания таъкидлаганидек, бу қарор мижозларнинг истакларини инобатга олган ҳолда ва олдинги дастурларни амалга ошириш бўйича муваффақиятли тажриба билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган.
Эндиликда ушбу моделларни сотиб олаётганда, дастлабки тўловни пасайтирган ҳолда – аввалги 50% ўрнига 20% дан, шунингдек, йиллик 0% фоиз ставкаси билан бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мавжуд бўлади. Бундан ташқари, сотиб олиш осонроқ ва тезроқ бўлади.