UzAuto Motors 100 000 та Chevrolet Cobalt автомобилининг онлайн савдосини якулади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 3 ноябрь куни UzAutoSavdo тизими орқали онлайн Chevrolet Cobalt шартнома марафони yakunlandi. Жами 100 000 та шартнома расмийлаштирилган бўлиб, шундан 99 493 таси One ID тизимида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга, 507 таси эса юридик шахслар улушига тўғри келади, деб хабар берди UzAuto Motors.
Контрактация жараёни мобайнида компания Call-маркази орқали 876 мижоз мурожаати қабул қилди. Шу билан бирга, онлайн платформа 560 та киберҳужумга дуч келди ва уларнинг барчаси муваффақиятли бартараф этилди.
Онлайн тизим орқали шартнома олган мижозлар 7 календарь кун ичида шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширишлари лозим. Ҳар бир шартнома унинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR код билан жиҳозланган. UzAuto Motors QR кодсиз шартномалар расмий деб тан олинмаслиги ва компания ёки унинг дилерлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ҳақида огоҳлантиради.