Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
UzAuto 2025 йилги Cobalt тормоз носозлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди

UzAuto 2025 йилги Cobalt тормоз носозлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди

UzAuto 2025 йилги Cobalt тормоз носозлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айрим Телеграм-каналларда 2025 йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомобилининг тормоз тизимида носозлик кузатилгани, натижада Нукус шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақидаги видео ва фотоматериаллар пайдо бўлди.

"UzAuto Motors" АЖ маълум қиладики, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозирга қадар компанияга ушбу моделдаги автомобилларнинг тормоз тизимидаги носозлик бўйича ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳар бир автомобиль ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида, шунингдек, тормоз тизимини синовдан ўтказишда кўп босқичли сифат назоратидан ўтади.

Жумладан, йиғиш жараёнида тормоз тизимида вакуум ҳосил қилинади, автоматик равишда ва етарли миқдорда (Error Proof — хатоликдан ҳимоя қилинган ҳолда) тормоз суюқлиги қуйилади, тормоз блокланишга қарши модули (АBS) ва электр боғланишларининг созлиги статик ҳолда текширилади.

Якуний босқичда — DVT (Dynamic Vehicle Test) жараёнида автомобиль айланувчи стендда ҳаракатлантирилиб, тормоз тизими реал эксплуатацияга яқин шароитда динамик синовдан ўтказилади.

"UzAuto Motors" АЖ шундай турдаги хабарларни диққат билан кузатиб боради ва фойдаланувчиларни текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка ҳамда жамоатчиликни чалғитмасликка чақиради.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳолати ва унинг сабабларига ойдинлик киритиш бўйича якуний баҳо Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан берилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг