Валюта курслари 09/01/2026
$1 – 12109.02
UZS – 0.63%
€1 – 14139.70
UZS – 0.56%
₽1 – 150.31
UZS – 0.68%
Қидириш
Ургут-Самарқанд-Ургут поездлари 27 ноябрь куни ишга тушади

Ургут-Самарқанд-Ургут поездлари 27 ноябрь куни ишга тушади

Ургут-Самарқанд-Ургут поездлари 27 ноябрь куни ишга тушади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27 ноябрь куни Ургут-Самарқанд-Ургут шаҳарлараро янги темир йўл қатнови очилади.

27 ноябрдан бошлаб Ургут-Самарқанд-Ургут йўналишида ҳар куни 6202/6201 ва 6204/6203-сонли шаҳарлараро поездлар қатнайди.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

6202-сонли “Ургут – Самарқанд”

Ургут 06:30, Жартепа 06:45 – 06:47, Самарқанд 07:34.

6201-сонли “Самарқанд – Ургут”

Самарқанд 08:47, Жартепа 09:34 – 09:36, Ургут 09:51.

6204-сонли “Ургут – Самарқанд”

Ургут 16:59, Жартепа 17:14 – 17:16, Самарқанд 18:03.

6203-сонли “Самарқанд – Ургут”

Самарқанд 19:27, Жартепа 20:14 – 20:16, Ургут 20:31.

Янги қатнов шаҳарлар ўртасида йўловчиларнинг саёҳатини қулайлаштиришга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг