UnionPay ва HUMO QR тўловларининг ўзаро ишлаши бўйича меморандум имзоладилар
UnionPay ва HUMO QR тўловларининг ўзаро ишлаши бўйича меморандум имзоладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — UnionPay Интернатионал ва HUMO тўлов тизими ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда давом этмоқда.
Шанхайда бўлиб ўтган Глобал ҳамкорлар конференцияси — UnionPay 2025 доирасида UnionPay Интернатионал ва Ўзбекистоннинг етакчи тўлов тизимларидан бири бўлган HUMO ўртасида навбатдаги Меморандум имзоланди.
Ушбу Меморандум QR-кодлар мувофиқлигини таъминлаш лойиҳасига асос солади: HUMO картаси фойдаланувчилари Union Pay глобал тармоғи орқали тўлов қилиш, UnionPay фойдаланувчилари эса QR-код орқали HUMO маҳаллий экотизимида тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлишади.
Ҳамкорлар карталарни қабул қилиш тармоғини кенгайтириш ва кобренд маҳсулотларини чиқариш соҳасидаги муваффақиятли ҳамкорликни ривожлантириб, тўлов инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва
Хитой ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги молиявий муносабатларни кучайтиришга сезиларли ҳисса қўшмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, UnionPay ва HUMO ўртасидаги муносабатлар 2021 йилда Union Pay карталари эквайринги (қабул қилиш) лойиҳаси билан бошланган эди.