Валюта курслари 05/03/2026
$1 – 12179.81
UZS – -0.25%
€1 – 14139.54
UZS – -0.22%
₽1 – 156.73
UZS – -0.51%
Қидириш
«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қарорга кўра, қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:

- зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;

- штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

- вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;

- 1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни «Зиёрат» жамғармасига захира қилиб қўйиш;

- ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;

- зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат «Умра» визасини расмийлаштириш;

Бунда «Умра» визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.
 
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг