Валюта курслари 19/11/2025
$1 – 11940.70
UZS – -0.58%
€1 – 13839.27
UZS – -0.68%
₽1 – 147.40
UZS – -0.27%
Қидириш
Уфада Ўзбекистоннинг Aisha Home Textile компаниясининг биринчи кўргазма зали очилди

Уфада Ўзбекистоннинг Aisha Home Textile компаниясининг биринчи кўргазма зали очилди

Уфада Ўзбекистоннинг Aisha Home Textile компаниясининг биринчи кўргазма зали очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Оқибжон Инамов бошчилигидаги делегация икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикасида бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 21–22 октябрь кунлари Москва вилоятида ўтказилган Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси II ҳудудлар Кенгаши доирасида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров билан учрашувда Намангандаги тўқимачилик корхоналари Бошқирдистонда ўз “Савдо уй”лари ва дўконларини очишнинг якуний босқичига етгани, хусусан, тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири — “Aisha Home Textile” компанияси Уфа шаҳридаги “Мега” савдо марказида ўзининг илк расмий дўконини очганини маълум қилган эди.

Бугун Уфа шаҳридаги “Мега” савдо марказида “Aisha Home” корхонасининг расмий шоу-рум дўкони тантанали равишда очилиб, фаолият бошлади.

Тадбирда Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Оқибжон Инамов ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Уфа шаҳрида ташкил этилган янги савдо уйи ўзбек маҳсулотлари учун минтақада барқарор платформа яратади. Маҳсулотларни тўғридан-тўғри истеъмолчига етказиш, логистика ҳаражатларини оптималлаштириш, талаб ва бозордаги ўзгаришларни тезкор ўрганиш имконини беради.

Лойиҳа доирасидаги иккинчи босқичда Уфа шаҳрида костюм-шим ҳамда эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган йирик корхоналар учун ҳам савдо уйларини ташкил этиш режалаштирилган. Бу ташаббус Наманган енгил саноати маҳсулотларини Россия бозорига тизимли ва кенг кўламда чиқариш имкониятларини янада оширади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР