Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Иқтисод 10/07/2025 Учқунбек Ирисбеков Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Учқунбек Ирисбеков Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ирисбеков Учкунбек Ниязбекович – Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

У. Ирисбеков 1985 йил Қозоғистон Республикасида туғилган. Маълумоти олий.

2006 йилда Г. В. Плеханов номли Россия иқтисодиёт академияси Тошкент шаҳар филиалини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг