Валюта курслари 11/08/2025
$1 – 12672.81
UZS – 0.63%
€1 – 14753.69
UZS – 0.38%
₽1 – 158.89
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 11/08/2025 “Уч Қахрамон” бозорида тунда ёнғин содир бўлди, қурбонлар йўқ

“Уч Қахрамон” бозорида тунда ёнғин содир бўлди, қурбонлар йўқ

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 август куни соат 02:22 да Тошкент вилояти ФВБга, Тошкент туманида жойлашган "Уч қаҳрамон" бозорида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳлари воқеа жойига соат 02:29 да етиб келишди, ёнғин ҳозирда ўчирилди.

Ёнғинни ўчиришга 10 та ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи жалб қилинган.

Ёнғин соат 03:24да локализация қилиниб, соат 04:46да тўлиқ ўчирилган.

Ҳозирги вақтга қадар тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг