U-22 Осиё чемпионати: Ўзбекистон боксчилари ишончли равишда биринчи ўринни эгаллади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Таиландда 22 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати якунланди. Ўзбекистон боксчилари яна бир бор қитъадаги етакчилигини исботлаб, юқори даражадаги тайёргарлик ва маҳорат намойиш этди.
Мусобақа якунига кўра, жамоамиз 8 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоавий ҳисобда ишончли равишда биринчи ўринни эгаллади.
Қитъа чемпионлари деб Гулсевар Ғаниева (51 кг), Хуморабонў Мамаджанова (57 кг), Самандар Алимов (55 кг), Саяъ Илясов (65 кг), Мухаммадазизбек Исмоилов (70 кг), Шавкатжон Болтаев (75 кг), Абдулазиз Абдурахмонов (85 кг) ва Халимжон Мамасолиев (90 кгдан ортиқ) топилди.
Кумуш медал соҳиблари — Робияхон Бахтиёрова (48 кг), Узукжамол Юнусова (54 кг), Ойша Таирова (70 кг), Шоҳрух Абдумаликов (60 кг), Рахматулло Бойматов (80 кг) ва Шахзод Полвонов (90 кг).
Бронза медалларини эса Беҳруз Холдоров (50 кг), Одинахон Исмоилова (60 кг), Мохира Ахмедова (65 кг) ва Диёрахон Абдуманнобова (81 кгдан ортиқ) жамоа ҳисобига қўшди.
Таъкидлаш жоизки, кеча, 19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақада ҳам Ўзбекистон терма жамоаси энг яхши натижани қайд этиб, 7 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган эди.