Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Туризм 15/06/2025 “Тухум барак” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

“Тухум барак” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазирлиги томонидан Хоразм вилоятига хос бўлган “Тухум барак” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур таом ўзига хос тайёрланиш усули, таркиби ва қадимий анъаналарга асосланганлиги билан ажралиб туради. “Тухум барак” асосан Хоразм вилояти аҳолиси орасида кенг тарқалган бўлиб, ушбу ҳудуднинг бой маданий-гастрономик меросини акс эттиради.

Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши бу таомни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, сифат ва нуфузини сақлаб қолиш ҳамда Хоразмнинг ҳудудий бренди сифатида тарғиб қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, географик кўрсаткич — бу маҳсулотнинг маълум бир ҳудудга хослиги ва айнан шу ҳудуд омиллари билан боғлиқ алоҳида сифатларга эга эканлигини билдирувчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг