Валюта курслари 05/11/2025
$1 – 11950.63
UZS – -0.18%
€1 – 13744.42
UZS – -0.3%
₽1 – 147.70
UZS – -0.06%
Қидириш
Туркиялик Medikal 2000 компанияси Фарғонада кўп тармоқли тиббиёт клиникаси қуришни режалаштирмоқда

Туркиялик Medikal 2000 компанияси Фарғонада кўп тармоқли тиббиёт клиникаси қуришни режалаштирмоқда

Туркиялик Medikal 2000 компанияси Фарғонада кўп тармоқли тиббиёт клиникаси қуришни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг “Medikal 2000” компанияси бошқарув раиси Нежип Чимен ҳамда унинг маҳаллий ҳамкори Азимжон Мирзалиевни қабул қилди

Учрашувда Фарғона шаҳрида замонавий кўп тармоқли тиббиёт шифохонаси қуриш ва шифокорлар тажриба алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тиббиётда хусусий секторнинг улуши ортиб бораётгани ҳақида сўз юритди. Шу билан бирга, мазкур йўналишда хорижий давлатлар билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани, бу эса тиббий хизмат сифатининг янада яхшиланишига хизмат қилаётганини таъкидлади.

Нежип Чимен Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, Туркия тадбиркорларининг мамлакатимизда бизнес юритишга қизиқиши ортиб бораётганини қайд этди.

Учрашувда Европа стандартлари асосида шифохона қуриш, кардиология, урология ва онкология йўналишларида жарроҳлик амалиётларини ташкил этиш ҳамда шифокорлар тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Мулоқот якунида лойиҳани амалга ошириш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг