Валюта курслари 19/06/2025
$1 – 12618.63
UZS – -0.39%
€1 – 14516.47
UZS – -0.85%
₽1 – 160.83
UZS – -0.2%
Қидириш
Иқтисод 19/06/2025 Туркиялик инвесторлар Ўзбекистон фармацевтика бозорига киришдан манфаатдор

Туркиялик инвесторлар Ўзбекистон фармацевтика бозорига киришдан манфаатдор

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "Rekor Gıda A.Ş.", "Ferr Pharma İlaç", "Asutay Engineering" ва "KMHI Kurtul Machine" компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида агентлик директори Ўзбекистон фармацевтика бозорининг ҳозирги ҳолати, саноатнинг ривожланиш йўналишлари, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар ва мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида сўзлаб берди.

Делегация аъзолари бир қатор саволлар билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини йўлга қўйишга бўлган қизиқишларини билдирдилар.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро маълумот алмашиш, ҳамкорлик қилиш ҳамда эҳтимолий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини биргаликда ўрганишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг