Валюта курслари 21/01/2026
$1 – 12073.29
UZS – 0.18%
€1 – 14158.35
UZS – 1.07%
₽1 – 155.16
UZS – 0.3%
Қидириш
Туркиялик инвестор ички бозор ва экспорт учун тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш ниятида

Туркиялик инвестор ички бозор ва экспорт учун тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш ниятида

Туркиялик инвестор ички бозор ва экспорт учун тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш ниятида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг етакчи инвесторларидан бири Сари Узгурни қабул қилди.

Учрашувда тиббиёт соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, истиқболли лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, узоқ йиллар давомида асосан тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш йўналишида фаолият юритиб келаётган “Kemal Diş Sağlık Ürünleri Üretimi Ltd. Şti.” компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Фарғонада амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳа тақдимот қилинди.

Тақдимотда бино қурилишидан тортиб, уни жиҳозлашгача, зарур ускуналар, тиббиёт маҳсулотлари билан таъминлашгача бўлган жараёнлар, уларни ишлаб чиқариш, мутахассисларни тайёрлаш босқичлари, янги иш ўринларини яратилиши ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нафақат маҳаллий эҳтиёжларни таъминлаши, балки хорижга ҳам экcпорт қилиниши маълум қилинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ушбу лойиҳани амалга оширишда ёрдам беришга тайёр эканини билдирди ва ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР