Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Туркиядан Ўзбекистонга одам савдосида айбланаётган аёл экстрадиция қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркиядан 2021 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган, одам савдосида гумон қилинган 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси экстрадиция қилинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, ушбу аёл қизларни юқори маошли иш билан таъминлашни ваъда қилиб алдаган, уларни Туркияга олиб борган, паспортларини олган ва уларни жиноий фаолият билан шуғулланишга мажбурлаган.
Қўлга олинган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси — «Одам савдoси» бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу шахс 18 ноябр куни Истанбулда Ўзбекистон ва Туркия Интерпол миллий бюроларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида ушланган.