Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
Туркиядан киберфирибгарликда гумонланаётган шахс Ўзбекистонга депортация қилинди

Туркиядан киберфирибгарликда гумонланаётган шахс Ўзбекистонга депортация қилинди

Туркиядан киберфирибгарликда гумонланаётган шахс Ўзбекистонга депортация қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркиядан киберфирибгарликда гумонланаётган 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Умид Зоҳиржонов пул маблағларини ўзлаштириш ва ўндан ортиқ ватандошларини алдaшда гумонланмоқда. Уни жойлашган манзили аниқлангач, Туркия ҳокимиятлари томонидан қўлга олинган ва ватанига депортация қилинган.

Бош консулхона фуқароларни, гумонланувчининг ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсалар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, унинг ҳудудий бўлинмаларига ёки тўғридан-тўғри консулхонага мурожаат этишга чақирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг