Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Туризм 27/03/2025 Туркиядан 2 ойда Ўзбекистонга 22,5 минг нафар турист келган

Туркиядан 2 ойда Ўзбекистонга 22,5 минг нафар турист келган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 22,5 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,3 минг нафарга ёки 57,8 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Туркия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

хизмат юзасидан – 9 396 нафар;

сайёҳлик – 6 884 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 6 069 нафар;

тижорат – 92 нафар;

ўқиш – 68 нафар;

даволаниш – 11 нафар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг