Туркияда йўл-транспорт ҳодисасидан жабр кўрган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркияда рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оёғи цинган ва оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаросига Бош консулхона томонидан Ватанга қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Туркияга ишлаш мақсадида келган М. А. исмли фуқаро йўлни кесиб ўтаётган вақтда мототцикл ҳайдовчиси томонидан уриб юборилиши натижасида оғир тан жароҳати олди. Жабрланган аёл моддий имкониятларининг йўқлиги ва яшаш жойисиз қолганлиги боис қийин аҳволга тушиб қолган эди.
Бош консулхона, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда “Uzbekistan Airways” АЖ билан ҳамкорликда беморнинг шифохона харажатларини қоплаш ва уни Ватанга қайтариш ташкиллаштирилди.