Валюта курслари 22/07/2025
$1 – 12603.52
UZS – 0.2%
€1 – 14676.80
UZS – 0.3%
₽1 – 160.94
UZS – 0.39%
Қидириш
Маданият 21/07/2025 Туркияда Ўзбекистоннинг янги маданий элчиси тайинланди

Туркияда Ўзбекистоннинг янги маданий элчиси тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Маданият вазирлиги Туркияда мамлакатни расман намоён этувчи доимий маданий элчи лавозимини жорий этди. Бу шарафли миссия 60 ёшли ўзбек диаспораси вакили Чокай Кочарга топширилди. У миллий илдизларга садоқати билан танилган фаол сифатида қайд этилган.

Удостоверение маданий элчи сифатида тақдим этиш маросими Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида бўлиб ўтди. Расмий рамз — маданий элчи ярлиғини Чокай Кочарга Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Илҳом Ҳайдаров топширди.

Чокай Кочар Туркиянинг Адана шаҳрида туғилган, миллат жиҳатидан — ўзбек. У Сельчук ва Гелишим университетларини тамомлаган. Бир неча йиллар давомида Туркиядаги Туркистончилар жамиятида фаол ишлаган, кейинги йилларда эса Ўзбекистон маданияти, ҳамжиҳатлиги ва ҳамкорлиги жамиятини ташкил этиб, унга раҳбарлик қилмоқда.

Унинг раҳбарлигида Туркияда ўзбек миллий қадриятларини сақлаш, анъаналарни ёш авлодга етказиш ва маданий алмашинувни кучайтиришга қаратилган бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг