Туркияда одам савдоси билан шуғулланган икки шахс қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган қуйидаги шахслар қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди: Мухамедова Барно Хусаиновна -1962 йилда Самарқанд вилоятида туғилган; Нажмиддинова Нозима Фахриддиновна - 1987 йилда Наманган вилоятида туғилган.
Ушбу шахсларнинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиш сўралади.
Жиноят жавобгарлигидан қочиб хорижий давлатларда, жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил давом эттирилади ва жавобгарлик принципи қатъий таъминланади.