Валюта курслари 11/06/2025
$1 – 12674.37
UZS – -0.3%
€1 – 14470.33
UZS – -0.37%
₽1 – 161.23
UZS – 0.08%
Қидириш
Иқтисод 30/05/2025 Туркия билан рухсатнома бланкаларининг барча турлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

Туркия билан рухсатнома бланкаларининг барча турлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги вакиллари билан Туркия Республикаси Транспорт ва инфратузилма вазирлиги делегацияси ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар йўловчи ва юк ташиш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистонда Туркия тажрибаси асосида автовокзаллар ва йўловчи хабларини ташкил этиш ва модернизация қилиш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Жумладан, йўловчи ташиш соҳасида Туркиянинг “ақлли транспорт тизими”ни жорий этиш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тажрибасини ўрганишга келишиб олинди. 

Шунингдек, учрашув давомида автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида миллий ташувчиларга қулайлик яратиш мақсадида соҳадаги рақамлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди. 

Ҳозирги кунда “икки томонлама” ва “транзит” ташувлар учун рухсатнома бланкалари электрон шаклда (Э-пермит) расмийлаштирилмоқда. Тез кунда томонлар “учинчи мамлакатга/дан” рухсатнома бланкаларини ҳам E-пермит тизимига ўтказиш жараёнини якунлаб, тест синов тариқасида тизимни ишга туширилишини таъкидлаб ўтди.

2026 йил бошидан бошлаб эса рухсатнома бланкаларининг барча турларини тўлиқ электрон шаклга ўтказишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг