Turk Ilac Tashkent Pharma Park лойиҳаси доирасида 80 миллион доза инъекция ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Turk Ilac” МЧЖ корхонасига "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери иштирокчиси гувоҳномасини тақдим қилди.
“Turk Ilac” МЧЖ корхонаси "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида янги лойиҳа доирасида, Инъекциялар (serum) ишлаб чиқариш ва 200 нафардан ортиқ янги иш ўринларини яратиш режалаштирган. Йиллик иш қуввати 80 млн. дона фармацевтик инъекциялар ишлаб чиқариш.
“Turk Ilac” МЧЖ таъсисчиси "Turk Ilac ve Serum Sanayi A.S." компанияси бўлиб, Mehmet Berat Battal томонидан 2010 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи майдони 80 000 кв.м. ҳудудни ташкил қилади.