Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Туризм қўмитаси раисининг янги ўринбосарлари таништирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Суҳробжон Рамазанович Бобокалонов ҳамда Санджар Шухратович Таджиев Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Джамшид Абдусаламович Абдусаламов ва Сардор Мухтарович Ниязов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимларидан озод этилди.