Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 12/04/2025 Транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди

Транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Киритилган қўшимчага кўра, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши:

БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга;

худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этиш:

БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг