Трамп Венесуэладаги объектларга зарбалар беришни буюрди
Трамп Венесуэладаги объектларга зарбалар беришни буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШ Президенти Дональд Трамп Венесуэла ҳудудидаги бир қатор объектларга, жумладан ҳарбий нишонларга зарбалар бериш тўғрисида фармойиш берди. Бу ҳақда CBS телеканали журналисти Дженнифер Джейкобс АҚШ расмий манбаларига таяниб хабар қилди.
«Президент Трамп Венесуэла ичидаги объектларга, шу жумладан ҳарбий объектларга зарбалар беришни буюрди», — деб ёзди Джейкобс X ижтимоий тармоғида АҚШ маъмуриятидаги манбаларга таяниб.
Гувоҳлар хабарларига кўра, мамлакат пойтахти Каракасда портлаш овозлари эшитилган. Маҳаллий аҳоли портлашлар шаҳарнинг турли туманларида, шунингдек Майкетияда жойлашган Симон Боливар номидаги халқаро аэропорт атрофида ва Ла-Гуайра порти ҳудудида ҳам эшитилганини билдирган.
Шунингдек, хабар қилинишича, Каракаснинг шарқида жойлашган Венесуэланинг Игероте шаҳрида янги портлаш қайд этилган.
Венесуэла Президенти Николас Мадуро мамлакатда фавқулодда ҳолат режими жорий қилди. Қуролли кучлар юксак шай ҳолатига келтирилиб, давлат суверенитетини ҳимоя қилиш учун сафарбар этилди.