Валюта курслари 02/10/2025
$1 – 12084.10
UZS – 0.14%
€1 – 14197.61
UZS – 0.4%
₽1 – 146.72
UZS – 0.74%
Қидириш
Трамп, Нетаньяху ва Аль Тани можароларни тартибга солиш учун уч томонлама механизм яратишга келишиб олдилар

Трамп, Нетаньяху ва Аль Тани можароларни тартибга солиш учун уч томонлама механизм яратишга келишиб олдилар

Трамп, Нетаньяху ва Аль Тани можароларни тартибга солиш учун уч томонлама механизм яратишга келишиб олдилар

 Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШ президенти Дональд Трамп, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Аль Тани билан телефон орқали музокаралар ўтказди. Суҳбат якунлари бўйича томонлар ҳаракатларни мувофиқлаштириш, келишмовчиликларни ҳал этиш ва таҳдидларни олдини олиш мақсадида уч томонлама механизм яратишга келишиб олдилар, деб хабар берди Оқ уй.

Расмий баёнотда таъкидланишича, етакчилар АҚШ президенти ташаббусини қўллаб-қувватладилар. Ушбу ташаббус мамлакатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни кучайтириш, шунингдек, минтақанинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Музокаралар давомида Нетаньяху Дохада ҲАМАС объектларига йўналтирилган Исроил зарбаси пайтида қатъарлик ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлганидан афсус билдирди ва бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслигини тасдиқлади. Аль Тани эса ушбу кафолатларни мамнуният билан қабул қилиб, Қатарнинг минтақавий барқарорликка ўз ҳиссасини қўшишда давом этишга тайёрлигини тасдиқлади.

Бундан ташқари, томонлар Ғазодаги урушни тўхтатиш истиқболларини муҳокама қилдилар ва минтақада тинчлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида биргаликда ишлашга содиқликларини алоҳида таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг