Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
Трамп Баграм авиабазаси устидан назоратни қайтариш нияти борлигини билдирди

Трамп Баграм авиабазаси устидан назоратни қайтариш нияти борлигини билдирди

Трамп Баграм авиабазаси устидан назоратни қайтариш нияти борлигини билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг Афғонистондаги Баграм авиабазаси устидан назоратни қайта тиклаш нияти борлигини маълум қилди.

Буюк Британия Бош вазири Кит Стармер билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Трамп АҚШ аввал базани «Толибон»га деярли топширганини ва ҳозирда уни қайтариб олиш бўйича чоралар кўрилаётганини таъкидлади.

«Биз уни қайтариб олишга ҳаракат қиляпмиз, чунки улар биздан нимадир исташади. Биз бу базани қайтариб олмоқчимиз», — деди президент. Унинг айтишича, асосий сабаблардан бири — Баграмнинг стратегик жойлашуви бўлиб, у Хитойдаги ядро қуроли ишлаб чиқариш объектларидан бир соатлик масофада жойлашган.

Совет даврида қурилган Баграм авиабазаси 2001 йилда Афғонистондаги ҳарбий операция бошланганидан бери АҚШ қўшинлари томонидан фойдаланиб келинган. 2021 йилда АҚШ қўшинлари чиқиб кетгач ва Афғонистон ҳукумати ағдарилгач, база «Толибон» назоратига ўтди.

Ҳаракат вакиллари АҚШ қўшинларини қайтаришга тайёр эмасликларини билдириб, унинг ўрнига ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни таклиф қилмоқда.

Вашингтон ҳануз «Толибон»ни Афғонистоннинг расмий ҳукумати сифатида тан олмаган ва улар билан оммавий мулоқотни чеклаб келмоқда, асосан америка фуқароларини озод қилиш масалалари бўйича музокаралар билан кифояланмоқда.

CNN маълумотларига кўра, Баграмни қайтариш масаласи Трамп маъмуриятида камида март ойидан бери муҳокама қилиб келинаётган бўлиб, мақсадлар қаторига Хитой устидан стратегик кузатув, кончилик соҳасига кириш имкони, ИШИДга қарши кураш ва дипломатик миссияни қайта тиклаш имконияти киради.

Бироқ бундай ҳар қандай қадамлар АҚШ қўшинларининг қайтиб жойлашишини талаб қилади, бу эса 2020 йилда тузилган қўшинларни тўлиқ чиқариб кетиш бўйича келишувга зид ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг