Валюта курслари 03/09/2025
$1 – 12422.90
UZS – -0.3%
€1 – 14457.77
UZS – -0.6%
₽1 – 154.30
UZS – -0.49%
Қидириш
Трамп: АҚШ Ўзбекистон билан икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга умид қилади

Трамп: АҚШ Ўзбекистон билан икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга умид қилади

Трамп: АҚШ Ўзбекистон билан икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга умид қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШ Президенти Дональд Трамп республика мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган табригида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига тўхталди.

«Қўшма Штатлар мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини очишга умид қилмоқда. Сизга ва фуқароларингизга Мустақиллик байрами муносабати билан бахт-саодат ва энг эзгу тилакларимни билдираман», — дейилади Ўзбекистон Президентининг расмий сайтида жойлаштирилган табрик матнида.

Трампнинг фикрича, мустақиллик қўлга киритилганидан бери Ўзбекистон давлатлараро стратегик ҳамкорлик ривожига хизмат қиладиган муҳим ислоҳотларни изчил амалга ошириб келмоқда. АҚШ Президенти таъкидлаганидек, икки томон ҳам бугунга қадар катта ютуқларга эришди, жумладан, чегараларни мустаҳкамлаш, ўзаро савдо ва инвестицияларнинг ўсиши, дин эркинлиги ва минтақавий барқарорликни қўллаб-қувватлаш каби йўналишларда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР