Валюта курслари 08/10/2025
$1 – 12038.68
UZS – 0.13%
€1 – 14044.32
UZS – 0.13%
₽1 – 146.62
UZS – 1.29%
Қидириш
Тўртта суғурта ташкилоти меъёрларга риоя қилмагани учун жаримага тортилди

Тўртта суғурта ташкилоти меъёрларга риоя қилмагани учун жаримага тортилди

Тўртта суғурта ташкилоти меъёрларга риоя қилмагани учун жаримага тортилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурта ташкилотларининг фаолияти ва қонунчиликда белгиланган меъёрларга риоя этилиши устидан назорат доирасида тўртта суғурта компаниясига нисбатан жарима санкцияларини қўллади.

Ташкилотларнинг молиявий ҳисоботини таҳлил қилиш натижасида айрим қоидалар бузилгани аниқланиб, умумий қиймати 156,5 миллион сўмлик жарималар белгиланди.

Хусусан, қуйидаги компанияларга нисбатан жарималар қўлланди: “GLOBAL INSURANCE GROUP” АЖ СК — 35,0 миллион сўм, “SEMURG INSURANCE” АЖ — 31,5 миллион сўм, “INSON” АЖ СК — 40,0 миллион сўм ва “ALSKOM SUG‘URTA KOMPANIYASI” АЖ — 50,0 миллион сўм.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг